“Ўзим уддалайман” деймиз, ёрдам сўрагани
тортинганимизда.
“Ҳеч нима керакмас” деймиз, хоҳлаган нарсамизга эриша олмаганимизда.
“Ўзим, шунчаки” деймиз, жиддий гаплашиш вақти
етганида.
“Ҳечқиси йўқ” деймиз, қалбимиз озордан сирқираб турганда.
“Ҳаммаси жойида” деймиз, ҳаммаси остин-устун бўлиб
кетганида.
“Ҳеч гап йўқ” деймиз, ичимизда дард тўлиб кетганида.
“Тинч қўй” деймиз, уни йўқотишдан қўрқиб
.
“Ҳаёт – гўзал”
деймиз, дунё кўзга қоронғу кўринганда.
“Бошқа кўришни истамайман” деймиз, ҳамиша бирга бўлишни истаганда.
“Бахтлиман”, деймизда кўз ёшимизни артиш учун
дастрўмолни тайёрлаб қўямиз.
“Биз бошқа-бошқа
одамлармиз” деймиз, бир бутунга айланиб бўлиб.
“Мен айбдорман” деймиз, хиёнатини билганимизда.
“Сени унутганман” деймиз, суратларига қараб ўтириб.
“Бошқа яшашни
истамайман” деймиз, бизни фикримиздан
қайтаришга уринишларини истаб.
“Ёлғизликни
яхши кўраман” деймиз ва анчадан бери жирингламаган
қўл телефонимизга хавотир билан қараб қўямиз...
Жудаям қизиқмиз...
Опа хар доимгидай одамни хайратга соласиз
ОтветитьУдалитьАссалому-алайкум Соҳибахон. Ёзганларингиз жуда ажойиб ҳайратланарли. Шу сабабдан сиздан рухсат сўрамасдан бир неча мақолаларингизни ўз сайтимга киритдим. Сиз билан ҳамкорлик қилсак нима дейсиз Сизга ҳурмат ва эхтиром билан http://megadunyo.uz
ОтветитьУдалить