Худди уйдагидай, эшитсам элас...
Ҳар тонгда ортади кўнгил ёниши:
Бу Ерлар барибир меники эмас!
Кўзимни очяпман ҳар саҳар қўмсаб,
Ватанни кўраман сал кўзим юмсам.
Олислаб кетганим севмаганиммас,
Қолдим деганимас тақдирга кўнсам.
Дилимни уйғотса азон товуши,
Мудраб қолаётган иймонга қўшиб
Ҳар бир хўжайрамга сингиб-қовушиб,
Ҳақ дея яшаса тўлғониб, жўшиб.
Вужудим ичини нурдай ёритса,
Ҳайдаса қай бурчда не хазин бўлса
Ғуборларни ювса, ғамдан аритса,
Қалбим таним учун муаззин бўлса!
Сўзимни уйғотса азон товуши,
Ишқимни билдирар арзир сўз айтсам.
Сатримда порласа юрак ёниши
Қанийди, вақтида Ўзига қайтсам!
Мусофир - бир буюк товушга гадо,
Салга узилади сўзин таранги...
Ичда такрорласам бериб акс-садо
Руҳимни уйғотса, яна жаранги.
Тобора ҳажрида ўртар дилимни
Минг йиллар илгари айтилган азон
Тангрим, Ўзинг томон солгин йўлимни,
Йўқса, икки дунём ҳазондир,ҳазон...
Комментариев нет:
Отправить комментарий