Ташхис: Летаргик
уйқу.
Британ олимларининг фикрига кўра, тахминан 4 фоиз
инсонлар аслида ўлмас, шунчаки летаргик уйқуга кетар экан. Бу ҳолат кўпчилик
учун абадий уйқуга айланиб қолаяпти. Неча йиллардан бери инсонларни ўйлантириб
келаётган бу жумбоқни ечишга замонавий илм-фан ожиз. Хаттоки айрим давлатларда
қабрдаги инсонни уйғонганини “эшитадиган” турли техник қурилмалар ихтиро
қилинди. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, аксар ҳолларда қандай инсонлар летаргик
уйқу қурбонларига айланиши маълум бўлди.
Туркистонлик Назира
Рустемова ҳам ана шундай ҳолатга дуч келди, аммо Аллоҳнинг иродаси билан яна
ҳаётга қайтди...
Айни пайтда Москвада яшаётган Назира Рустамова гарчи
ҳеч қаерда ўқиб-ўрганмаган бўлса-да, ғаройиб суратлар чизади, инглиз тилида
шеърлар ёзади, инсонларни ноанъанавий усуллар билан даволайди. У бу
қобилиятларнинг барчасига 16 йиллик уйқудан кейин эга бўлган. Назира 4 ёшлигида
уйқуга кетди ва кўзини очганида 20 ёшда эди. Энг қизиғи, у уйғонганида 4-5 ёшли
қизалоқ кўринишида бўлган. Биз Назира Рустамованинг уйида меҳмонда бўлиб, бу
феномен-аёл билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. 16 йил летаргик уйқуда бўлган
аёл ўзининг ғайриоддий ҳаёти ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.