Москваликларни лол қолдирди
“Нонингни еган чумчуқ
Қайтиб келар Маккадан, Тошкент!”
дейилади машҳур қўшиқларнинг бирида. Дарҳақиқат,
ўзбекистонликлар нафақат она юртини, балки ўз урф-одатларини ҳам ҳеч қачон
унутишмайди. Мақоламиз қаҳрамонларининг қалбида Ўзбекистон шу қадар чуқур жой
олган экан-ки, рус миллатига мансуб бўлишларига қарамай, тўйларини ўзбекча
ўтказишга қарор қилишди.
Ҳозирда Москвада яшаётган Тимур ва Катерина ўз никоҳ
маросимларида ўзбек миллий тўй либосларини кийишга қарор қилишди. Бу борада «Человеческая О!дежда» галереясига мурожаат қилишди. Дизайнерлар томонидан ёш келин-куёвлар учун
коллекциянинг энг сара либослари танланди.
Катерина учун Лола Сайфининг “Жемчужина Востока” коллекциясидаги
қадим бойсун либосларидан кўйлак лозим, ёпинчиқ ва тақинчоқлар, Тимур учун эса
Артем Дробышевнинг тоза пахтадан
тайёрланган миллий яктак ва белбоғи, ва албатта, ўзбекча дўппи тайёрланди.
Келин куёвларнинг бу
бетакрор миллий либослардаги кўринишидан нафақат ёшларнинг ўзлари, балки ФХДЁ
дагилар, меҳмонлар ҳам ҳайратда қолди.
Расмларга қаранг, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий