Гап йўлкирада.
Ва йўлкирада ҳам эмас...
Москвада кўрган-кечирганларим орасида сабоқ олишга
арзигулик воқеалар кўп. Ҳали-ҳануз баъзиларини эслаб таҳлил қиламан, биздаги
ҳаёт тарзи билан таққослайман...

- Бизга икки кишига олиб қолинг, - деди бобо бардам
овозда. – Неварам бугун етти ёшга кирди. Энди у катталар сафида.
Кондуктор табассум билан болакайни туғилган куни
билан табриклаб, икки кишилик билет узатди. Болакай эса рахмат айтиб бобосига
юзланди:
- Бобо, энди мен катта одам ҳисобланаман-а?
- Албатта, - деди бобо. – бугундан бошлаб сен катталар
қаторида пул тўлашга ҳам ҳақлисан.
Бола ғурур билан атрофга қаради. Бобонинг кўзларида
ҳам фахр чўғи порларди. Уларнинг суҳбати катталар томонга, мени эса ўйларим
Ўзбекистон томонга кетди.
8 ёшли фарзандини ҳам сўрашса 6 ёшман дегин, деб
метро йўлагидан ўтказадиган, автобусларда ўсмир боласига пул тўлаш у ёқда
турсин, ўзига йўлкирани ярмини аранг берадиган халқимиз кўз ўнгимдан ўтди. Ич-ичимдан
зил кетдим:
Биз қандай миллат тарбиялаяпмиз?!
Комментариев нет:
Отправить комментарий