четверг, 8 января 2015 г.

Оппоқ қорга айлансам қани...

Оппок қорга айлансам қани
Аршдан тушиб орзунг кулдирсам
Эрта тонгдан нигоҳинг тушса,
Вужудингни завққа тўлдирсам!

Қўлларингга олсанг ҳовучлаб
Эриб кетсам меҳринг тафтидан.
Юзларимга аста қўйсанг лаб,
Сўнг сирғалиб оқсам кафтингдан...

Изларингни бағримга кўмиб
Сурардим-ку аста кўзимга.
Вужудимга сингиб кетардик,
Қуёш тиғин тортса бўғзимга

Эркалансам  бир зум қўлингда,
Ё тинсайдим учиб сен томон.
Ҳайрат бўлиб юрган йўлингда,
Баҳоргача қолсайдим омон…


Оппок қорга айлансам қани…


Комментариев нет:

Отправить комментарий