вторник, 24 февраля 2015 г.

ОЛИСДАГИ ЯҚИНИМ

Устозим Назиржон акага бағишлов.

“Ер юмалоқ” деди у киши. Ҳайрат билан жилмайдим.
У билан суҳбатлашсам, руҳим қувват оларди.
Илк бор қўлимга Ғаззолийнинг китобини тутқазди, Навоийнинг гўзал байту ғазалларини келтирди. Гўё осмонда учардим, ўз оламимда яшардим мен. Қалбим билан руҳимнинг хоҳишини бераётганимдан бахтли эдим...


“Ер юмалоқ” деди у киши. Алам билан жилмайдим.
Уни кўриб, руҳим эзилди, қалбим қийналди.
Қочдим. Мен узоқлашиб кетдим. Дунёвийлашиб ўз оламимни унутиб қўйдим. Йўлимни йўқотдимми, ёки ўзимними?! Ҳаловатимдан айрилдим. Адашиб кетдим...

“Ер юмалоқ” дея ёзди у киши. Соғинч билан жилмайдим.
У билан ёзишиб руҳим яйради, кўнглим таскин топди.
Шеърларимни ўқиб, алқади у. “Сизнинг қаламингиз бор” деди буюк Ишқни ифода этишга. Олисдан меҳри тафтини ҳис қилдим. Энди ўзимни тиклагандим, ўз Йўлимни топгандим...

“Ер юмалоқ” деса эди Ҳузурида ҳам. Шукр билан жилмайсам.
Асл Ватанда у билан биргалигимдан фахрлансам.
Буюк Манзилда бизни элтган турли йўлларга назар ташласак. Дунёга сафаримиз бизни бирлаштириб турган мурод билан якун топса: Ўзингга етсак!

“Ер юмалоқ эди” дердим...  

Комментариев нет:

Отправить комментарий