суббота, 7 марта 2015 г.

Ҳақнинг заррасиман...

Ҳақнинг заррасиман, Ҳаввонинг насли
Сийланганим шу-да, аёлман бекам
Бахт шудир иккала дунёда асли –
Пойимга жаннатни тўшаган Эгам.

Яратгач, Ўзидан берди қатра нур
Қалбимга оташдай меҳрни қўшган
Аёллигим ўзи – энг олий сурур,
Томирда қониммас, муҳаббат жўшган.


Тўртта унсур билан вужуд жамланса,
Руҳим чексизликдан бўлгандир бунёд
Бутун Ер титрайди кўзим намланса,
Битта кулгум этар оламни обод.

Ниятларим етар йўғрилиб нурга
Ҳамиша дуога очилган кафтим
Бу қандай иноят, Ўзи-ла бирга
Инсон яратишим илоҳий бахтим!

Кўкдан сал пастдаю, заминдан баланд
Аллоҳим жойлаган ўрнимни билиб
Мени яратдими фаришта монанд,

Дунёни енгаман табассум қилиб…

Комментариев нет:

Отправить комментарий