Ва
дориларсиз яшашни ҳам
Яшаш
ишқи солар қалбга чўғ,
Дилни
ёқар иштиёқ бирам.
Ҳа,
умрдан буюк неъмат йўқ,
Тирикликни
ўзи бир байрам!
Ҳаётни яхши кўраман...
Бунга сабаб кўп. Аммо бу туйғуни ҳис қилишим учун унинг чинакам пасту
баландликларини бошимдан кечиришимга тўғри келган. Фикрларимга ҳаёт йўллари
меникига ўхшаш инсонларнинг таъсири бор, лекин ўз ҳаётий тажрибам, ўз
кечинмаларим, ўз хулосаларим асосида ёзаман. Уларни билдира олиш учун шукрки, қаламим
бор. Умуман, берилган барча тортиқларни
жуда қадрлайман.
Чунки уларни менга Аллоҳ берган...
Кимёвий авлод
“Тузалмайдиган касаллик йўқ, тузалмайдиган одамлар
бор”
Инсон табиий туғилади. Тиши ҳам табиий чиқади, табиий равишда тилга
киради, ўзи қадам ташлай бошлайди, ўзи юради. Оч қолиши, еганини чиқаришигача
табиий.
Ҳа, ҳаммаси табиий жараёнлар: вояга етиши, вужудидаги ўзгаришлар,
етуклик, куч-қувват ва ҳаракатлар. Жуфтлик эҳтиёжию насл қолдиришигача.
Табиий равишда яна бари ортга қайтади: соч тўкилади, тиш тушади... Ўз
вазифасини бажариб бўлган вужуд табиий равишда жон таслим қилади.
Айтинг-чи, биронтасида дори-дармон иштирок этдими? Қайсидир жараён
тиббиёт иштирокисиз рўй бермай қолиши мумкинми? Йўқ!
Унда қандай қилиб инсоният ҳозирги даражада дори-дармонга боғланиб
қолди?!
Дори билан яшаса, қувват йиғса, дори билан нафас олиб, дори билан
тинчланса. Дори билан иштаҳасини очиб, дори билан ичини юриштирса, дори билан
ётса, уйғонганида дорию, дорисиз ухлай олмаса. Сунъий уруғлантиришу, туғилиш
тиғ билан...
Табиий ҳаёт қаерга йўқолди?
Аҳвол шу зайлда давом этаверса, авлодларимиз сунъий бўладими ёки
кимёвий?!