Ва
дориларсиз яшашни ҳам
Яшаш
ишқи солар қалбга чўғ,
Дилни
ёқар иштиёқ бирам.
Ҳа,
умрдан буюк неъмат йўқ,
Тирикликни
ўзи бир байрам!
Ҳаётни яхши кўраман...
Бунга сабаб кўп. Аммо бу туйғуни ҳис қилишим учун унинг чинакам пасту
баландликларини бошимдан кечиришимга тўғри келган. Фикрларимга ҳаёт йўллари
меникига ўхшаш инсонларнинг таъсири бор, лекин ўз ҳаётий тажрибам, ўз
кечинмаларим, ўз хулосаларим асосида ёзаман. Уларни билдира олиш учун шукрки, қаламим
бор. Умуман, берилган барча тортиқларни
жуда қадрлайман.
Чунки уларни менга Аллоҳ берган...
Кимёвий авлод
“Тузалмайдиган касаллик йўқ, тузалмайдиган одамлар
бор”
Инсон табиий туғилади. Тиши ҳам табиий чиқади, табиий равишда тилга
киради, ўзи қадам ташлай бошлайди, ўзи юради. Оч қолиши, еганини чиқаришигача
табиий.
Ҳа, ҳаммаси табиий жараёнлар: вояга етиши, вужудидаги ўзгаришлар,
етуклик, куч-қувват ва ҳаракатлар. Жуфтлик эҳтиёжию насл қолдиришигача.
Табиий равишда яна бари ортга қайтади: соч тўкилади, тиш тушади... Ўз
вазифасини бажариб бўлган вужуд табиий равишда жон таслим қилади.
Айтинг-чи, биронтасида дори-дармон иштирок этдими? Қайсидир жараён
тиббиёт иштирокисиз рўй бермай қолиши мумкинми? Йўқ!
Унда қандай қилиб инсоният ҳозирги даражада дори-дармонга боғланиб
қолди?!
Дори билан яшаса, қувват йиғса, дори билан нафас олиб, дори билан
тинчланса. Дори билан иштаҳасини очиб, дори билан ичини юриштирса, дори билан
ётса, уйғонганида дорию, дорисиз ухлай олмаса. Сунъий уруғлантиришу, туғилиш
тиғ билан...
Табиий ҳаёт қаерга йўқолди?
Аҳвол шу зайлда давом этаверса, авлодларимиз сунъий бўладими ёки
кимёвий?!
Томни ямаш керак
“Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди”
Ғарб медицинаси (ҳозирги
тиббиёт) бизга революциядан кейин кириб келди. Унгача эса одамлар касал бўлиб
ўлиб кетаверишган, дейсизми? Аксинча, одамлар соғлом ва бақувват эди. Оғир
ҳолатлар (кўричак, туғруқда боланинг тескари келиб қолиши каби) учун эса Ибн Синодан
мерос бўлиб келаётган шарқ табобати бор эди.
Тасаввур қилинг: уйингиз томидан чакка ўтиб полни ҳўл қилди. Артиб
қўясиз. Ёмғир ёғиб, яна чакка, яна пол ҳўл, яна артиш... Кўп ўтмай, пол чирийди. Ҳадеб полни артавермай, томни ямаш
керак. Дейлик, тошма ҳам шундай: дори сурасиз, йўқолади. Яна тошади, яна
сурасиз. Тошма сабаби топилмагунча, белгиси йўқолмайди.
Худди шундай, ғарб касалликнинг белгиси билан курашади, шарқ табобатида
белгиси билан бирга сабаби ҳам йўқотилади. Афсуски, инсон ялқовлиги соғлик учун
ҳаракат қилишдан кўра, ётган жойида оғизга таблетка ташлашни маъқул кўраяпти. Аммо организм бир дорига ўрганиб бўлгач, кучлироғини сўрайди, кейин яна кучлисини... шу тариқа фақат касалликка эмас, ҳаётга енгилади ҳам.
Ғарб медицинаси билан бирга
дори-дармон бизнеси кириб келиб шу даражада қулоч ёздики, ҳар бир хонадонда
“аптечка”, тана ҳароратини, қон босимини ўлчайдиган асбоблар туриши оддий ҳолга айланди.
Аҳвол шу даражага етди-ки, дориларнинг эмас, еяётган овқатларимизнинг
зарари ҳақида кўпроқ гапириладиган бўлди.
Аслида эса, касаллик биз еяётган нарсада эмас, бизни еяётган нарсада.
“Сендан ҳаракат, Мендан баракат”
“Туяни сўрасанг, бияни беради”
Ўзбекистонда ўртача ёш 74. Отамиз
эса 930 йил яшаган. Шис (а.с.) 912 йил, Нуҳ (а.с.) эса 950 йил яшагани ҳақида
маълумотлар бор. Инсоният умри асрлар давомида қисқара бориб 100 га ҳам етмай
қолди. Нега?
Бу ҳозирги замонда турмуш тарзимиздан ташқари онгимиздаги фикр билан
ҳам боғлиқ. Узоқ умр кечирувчи авлод вакилларидан “неча йил яшамоқчисиз?” деб
сўраб кўринг. “Мени отам 105 да ўлган” деб гап бошлайди ва отамнинг ёшига етсам
керак, деган фикрни айтади. Ва шу инсон
камида 100 ёшга боради ҳам. Пайғамбар
ёшига етсам бўлди, дея 63ни кўзлаганлар мўлжалига яраша умр билан сийланади. Чунки,
ҳаммаси ниятга қараб берилади.
Шу билан бирга вужуд ўз кучини онгдаги фикрга қараб тақсимлайди. Танани
онг бошқаришига оддий мисол: тушлик қилмасангиз очликдан силлангиз қурийди.
Рўза тутган вақтда қувватингиз шомгача етади. Чунки онгингизда “рўзаман” (яъни, кечгача ҳеч нима емайман) деган дастур турганди.
Шундай экан, планкани баландроқ олсангиз, мўлжалингизга етасиз.
Бу чоллар ёмон чоллар...
“Сен кулсанг, сен билан бутун жаҳон кулади.
Сен йиғласанг, сен билан ҳеч ким йиғламайди: бир
ўзинг йиғлайсан”
Ижобий фикрлаш, хуш кайфият узоқ умр билан бирга соғлом ҳаётнинг асоси.
Интернетдан “эндорфин” ҳақидаги маълумотларни топиб ўқисангиз, ишонч ҳосил
қиласиз. Кайфият яхшилигида гипофиздан ажралиб чиқиб, қон билан танага
тарқалувчи бу гормон жуда кўп хусусиятларга эга, жумладан организмни
ёшартиришга ҳам.
Японияда Сей Сенагон деган аёлни 75 ёшида жигарини операция қилишади.
Шундан сўнг аёл ёшара бошлайди ва 2
йилда 30 ёшли жувонга айланди. Энг қизиғи, чоли унга ёқмай қолиб ажрашди ва 40
ёшли Тикамо исмли банкирга турмушга чиқиб, фарзандли бўлди. Япон олимлари эса
жигарни ўрганиш билан овора: ундаги қайси хўжайра организмни ёшартиришга
жавобгар экан?!
Аслида эса ёшариш учун ҳаёт тарзини ўзгартириш кифоя.
Қўшни отахоннинг ёши 65 лардалигида аёли ўтиб қолиб, қаровсиз қолди. Уни
маҳалладагилар ўсмир ўғли билан ночорроқ
қолган, ёши 40 дан ўтган бева аёлга уйлантириб қўйишди. Орадан бир йил ўтди ё
ўтмади, ҳалиги отахон ёшариб кетди. Аёли туғиб ҳам берди. Отахон энди болаларга тўй қилишим керак, деб
устачилик қилиб юрибди. Мана, эндорфиннинг кучи!
Шунга ўхшаш воқеаларни кўргандирсиз ҳаётда?!
Аҳолини камайтириш усуллари
“...Мен халқлар олдида сизларнинг
кўплигингиз билан фахрланаман”
Муҳаммад с.а.в.
Ғарб олимларига йўқ касалликларни ўйлаб топиш, одамларга сингдириш ёқиб
қолди, шекилли. Айтинг-чи, 20 йил олдин касалликлар рўйхати қанча эди-ю, ҳозир
қанча? Парранда гриппи, чўчқа гриппи, ичаклар гриппи ҳам чиқди, энди ўнг томоқ
ва чап томоқ грипплари ҳам алоҳида бўлиб чиқса керак.
Энг ёмони, климакснинг ўйлаб топилиши бўлди.
80-йилларгача аёллар 60 ёшлардан ўтиб ҳам ҳам фарзанд кўрарди. Келини,
қизи билан бирга туғруқхонага борган онахонлар ҳақида кўп эшитардик. Шу
касаллик ўйлаб топилиб, ишонувчан халқ – аёлларга эълон қилинди. Улар ҳам зўрға турган экан, ишонишди-ю аввалига
олтмиш, кейин эллик, бора-бора қирққа бормай она бўлиш бахтидан мосуво бўла
бошлашди. Хайз жараёнининг тўхташи – қариликнинг бошланиши эканлигини
хаёлларига келтирмай, аёллар климаксни кута бошлашди. Вужудни эса онг
бошқаради. “Бошқа туғмайман”, деган фикри бор аёлнинг бачадони ўз фаолиятини тўхтатади.
Энг қизиғи, энди климаксни эркакларга ҳам сингдиришга уриниляпти.
Яхшиямки, эркаклар буни ўзларига олишмаяпти, йўқса, режалаштирилганидек, аҳоли
сони камайишига ўзбеклар ҳам “ҳисса” қўшган бўлишармиди!
Ҳамма гап фикрда
Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда вабони учратибди ва нега келётганини сўрабди.
- Буйруқ бор, қишлоғингдан 5 кишининг жонини олишим керак.
Киши то сафардан қайтгунича 5 нафар ҳамқишлоғидан айрилишидан ачиниб,
йўлида давом этибди. Орадан вақт ўтиб, қишлоғига қайтса, ҳамма ёқда мотам. Вабо
100 кишининг жонини олиб кетган экан. Киши дарғазаб ҳолда вабони излаб топибди
ва бўйнидан олибди:
- Сен 5 кишининг жонини олишинг керак эди, нега 100 кишини бошига
етдинг?!
Мен буйруқни тўғри
бажардим, 5 кишининг жонини олдим. Қолган 95 таси қўрққанидан ўлди.
Вужудга ҳам меҳр керак
“Одам ўз вужуди мамлакатига подшоҳлик
даражасига етса,
Аллоҳга банда бўлмоққа шойиста бўлғай”
92 ёшли инсоннинг кўз тубидаги энг нозик ҳўжайрасини олиниб, керакли
моддалар билан таъминлаб турилганда, ҳўжайра яна 60 йил яшаган. Бу тажрибани
ўтказган олимларнинг хулосаси шуки, инсон табиий равишда 150 йил яшаши мумкин.
Инсонда соч, қош, киприк тўкилиб, ўрнига янгиси чиққани сингари
ҳўжайралар ҳам алмашиниб туради. 2 йилда инсон ҳўжайралар даражасида бутунлай
янги одамга айланади. Агар онгимизда ёшман, соғломман, деган фикр турса,
заифлашган ҳўжайралар ўрнига ёш ва соғлом, “қариман, касалман”, деган фикрли
танада нимжон ҳўжайралар пайдо бўлади.
Асаб ҳўжайралари ҳам шундай. Тўғри, тикланмайди, аммо ўрнига янгиси
пайдо бўлади. Қизиқсангиз, нейрогинез
нималигини ўрганиб кўринг.
Агар ҳўжайралар тикланмаганида биз ҳатто 10 йил ҳам яшай олмаган
бўлардик. Ҳўжайралар тирик, улар бизни эътиборимизни қабул қилади. Ўзингизга
озроқ меҳр беринг, ўзгаришни кўрасиз.
Организм ўзини ўзи тиклаш хусусиятига эга. Қўлингизни кесиб олсангиз, яра ўз-ўзидан битадими?!
Сийдик ичиб юрманг!
Энг катта тўсиқ – қўрқув,
Энг катта куч – ишонч!
Соғлом ҳаёт учун аввало ишонч керак. Ўзингизга бўлган ишонч ҳар қандай
муаммони енгади. Акс ҳолда, узоқ умр учун дори-дармону ўт-ўланларга ишониб
юришга тўғри келади.
Ғарб медицинаси инсонларнинг ана шу суст ишончидан унумли
фойдаланаяпти. Ҳозир таркиби бир хил, номи ҳар хил дориларнинг бозори жуда
чаққон. Масалан: 2-3 йил олдин гриппга
қарши реклама қилинган дорилар қани?
Ҳозир улар янги ном ва янги ўрамда. Ишончингизни орттириш учун нари борса,
ялпиз ёки лимон таъми қўшилган, холос.
Шифокор оғир касалга “ноёб” дори кераклигини айтади. Соғликни тиклаш
учун ҳар нарсага тайёр бемор шифокорга ишониб, ўша дорини излайди. Шифокор уни
хориждан буюртма билан келтирилишини айтади. Бемор айнан шу доридан тузалишига
ишонади. 10 дона таблетка учун фалон пул
беради ҳам (одамлар арзон бўлса менсимайди). Кейин беморни атай бир хафтача
куттириб, олдиндан тайёрланган ичида оддий витамин бўлган, аммо ўрами
алламбало, хорижий ёзувлари бор дори берилади. Қарангки,
оғир ётган бемор тузала бошлайди.
Ишонч! Инсон нимагадир қаттиқ ишонган заҳоти унда тузалиш механизми
ишга тушади. Тиббиётда бу усул “Эффект Плацебо” дейилади.
Дорига ишонсангиз доридан тузаласиз, сувга ишонсангиз оддий сувдан.
Ҳаёт ҳам кураш
“Шошган қуён 8 йил яшайди, хотиржам тошбақа 200 йил”
Эътибор берганмисиз, нега жуда кўпчилик нафақага чиққанидан кейин касал
бўлишни бошлайди?
Мақсад йўқолади. Олдинлари
эрталаб ишга шошиш, кун бўйи талай ишлар, ой бошию охири каби бир дунё
мақсадлар йўқолган заҳоти сустлик кучаяди. Ҳаракати камайган вужуднинг
эътиборталаб аъзолари сигнал бериб ўзини билдира бошлайди. Шу чоққача ишга
қаратилган диққат энди вужудга қаратилади. Ва кўп ўтмай, изланган нарса топилади:
касаллик қидирсангиз касаллик, бардамлик қидирсангиз бардамлик.
Ёки узоқ йиллар бирга яшаган жуфтларнинг бири оламдан ўтса, кўп ўтмай
иккинчиси ҳам вафот этиши ҳаётда учраб туради. Нимагадир, ёки кимгадир илиниб
ўлолмай турган инсон муроди ҳосил бўлгач, жон бериши ҳам. Ҳалқимизда бежизга
“жон таслим қилди”, дейилмайди. Таслим бўлиш –
ҳаётни бой бериш дегани.
Бизнинг ҳолатимиз ўй-хаёларимиз ва феъл-атворимиз билан боғлиқ.
Масалан, ҳаётда қувончнинг камлиги анемияни, ғам-андуҳ силни, йўқотиш қанд
касаллигини, безовталик буйрак касалликларини, кечирмаслик саратонни келтириб
чиқаради. Ёки оддийгина “елкамда юк турибди, уни қилишим керак, буни қилишим
керак”, деб ўйлайвериш ҳам белга оғриқ беради. Бу рўйхатни узоқ давом эттиришим
мумкин...
Одамлар шошади: тезроқ уй қурай, тезроқ тўй қилай, тезроқ мол-дунё
тўплай... Бу шошиш онгимизда қарилик яқиндек акс этади, гўё “финиш яқин”, дегандек.
Хотиржам яшаган инсонгина ҳаётнинг жами гўзалликларидан баҳраманд
бўлади. Хотиржамликка эга вужудга ҳеч қандай дори-дармоннинг кераги ҳам йўқ.
Унга эришиш учун эса озроқ ўз устингизда ишлаш кифоя.
Ва яна...
Хитойнинг кўплаб шаҳарларида кун бадантарбия билан бошланишини эшитиб
қолиб хавас қилдим. Вужудга керакли “юк” (“нагрузка”)ни бериб турилмаса, унинг
ҳаракати чекланади. Маромида ишлаб турилган ҳар бир аъзо эгасига узоқ йиллар
соғлом хизмат қилади.
Табиий соғломликка нима етсин! Унинг қадрини яхши биламан.
Ҳаётни яхши кўраман!
Уни менга қайта совға қилган
Эгасини ҳам.
Блогпостдаги иқтибослар муаллифлари: Абу Али ибн Сино ва Абу Ҳомид Ғаззолий. Шунингдек, халқ афоризмларидан фойдаланилди.
Блогпостдаги иқтибослар муаллифлари: Абу Али ибн Сино ва Абу Ҳомид Ғаззолий. Шунингдек, халқ афоризмларидан фойдаланилди.
Maqola zo`r chiqibdi.
ОтветитьУдалитьЭтот комментарий был удален автором.
ОтветитьУдалитьRespect
ОтветитьУдалить