пятница, 28 февраля 2014 г.

ИШСИЗ АТИД

Ибтидо
Саҳрода кетаётган чумолидан сўрашибди:
-          Қаерга кетаяпсан?
-          Маккаи мукаррамага, Хажга кетаяпман!
-          Эҳ-ҳе, сен ҳали бу юришинг билан қачон етиб борасан?
-          Ҳеч бўлмаса, шу йўлда ўламан-ку…

воскресенье, 16 февраля 2014 г.

ПОЙАФЗАЛНИНГ УНУТИЛГАН БОҒИЧИ

Энг катта хатоим ҳам, ютуғим ҳам шу бўлди

                 Ёки умумлаштирилган электрон кундалик

Сўзбоши (Пролог)
Кундалик ёзиш баҳона ўтган умримни сарҳисоб қилиб энг катта хатоимни топдим: мен ҳеч нарса сўрамаган эканман. Ҳаётимда ҳар бир воқеа ўз-ўзидан бўлавергани учун сўрашга эҳтиёжим ҳам бўлмаган экан...

Тақдири азал
Мен куч сўрадим ва Худо менга кучли бўлишим учун қийинчиликларни берди.
Мен донолик сўрадим ва Худо менга уларни ечишим учун муаммолар берди.
Мен тўкинлик сўрадим ва Худо менга ишлашим учун куч ва ақл берди.
Мен рағбат сўрадим ва Худо менга ғолиб бўлишим учун хатар берди.
Мен меҳр сўрадим ва Худо менга ёрдам беришим учун муаммоли инсонларни берди.
Мен фойда сўрадим ва Худо менга фойдали бўлиш имкониятини берди.
Мен истаган ҳеч нарсамни олмадим, менга керак бўлган ҳамма нарсага эришдим.
У Ли.

среда, 5 февраля 2014 г.

Бир сатр илҳомлари

Кўзимни юмсаму, очсам март бўлса...

Соҳиба:
Қиш бўйи дилимнинг ғуборин ювдим,
Ҳаққа етолмайди зарра гард бўлса.
Баҳорни шунчалар интиқиб кутдим
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса…

Шерзод:
Умр, ҳар сониянг асли бебаҳо,
Бироқ кўникаман, бу қисмат бўлса!
Ранжимасми айтинг, февралнинг ярми:
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"?...


понедельник, 3 февраля 2014 г.

“Мен бошлаган қўшиқни қарғалар илиб кетди"

Ёки плигиатликнинг янги кўринишлари

Ёшлигимдан Юлдузнинг бир қўшиғини ўзимча ҳиргойи қилиб юрардим: “Мен бошлаган қўшиқни қарғалар илиб кетди...”. Фаришталар “омин” деб юборган эканми,  бир куни “Мой мир”га қўйган шеъримни “ўғирлашди”.
Ҳақнинг заррасиман, Ҳаввонинг насли
Сийланганим шу-да аёлман бекам.
Бахт шудир, иккала дунёда асли,
Пойимга жаннатни тўшаган Эгам!

Бу тўртлигимни Анвар исмли киши ўзгартириб, “Мир”да хотинига ўз номидан қуйидагича совға қилибди:
Ҳақнинг заррасисан, Ҳаввонинг насли
Сийланганинг шу-да аёлсан бекам.
Бахт шудир, иккала дунёда асли,
Пойингга жаннатни тўшаган Эгам!

Ажабландим. Яхшиям, “мен”ни “сен”га айлантириб чиқаётганда “Эганг!” деб юбормабди, деган фикр ўтди ҳаёлимдан...