среда, 5 февраля 2014 г.

Бир сатр илҳомлари

Кўзимни юмсаму, очсам март бўлса...

Соҳиба:
Қиш бўйи дилимнинг ғуборин ювдим,
Ҳаққа етолмайди зарра гард бўлса.
Баҳорни шунчалар интиқиб кутдим
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса…

Шерзод:
Умр, ҳар сониянг асли бебаҳо,
Бироқ кўникаман, бу қисмат бўлса!
Ранжимасми айтинг, февралнинг ярми:
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"?...



Жаҳонгир:
Баҳор соғинтирди бизларни ёмон,
 Ғунча дудоғидан олсайдик бўса.
Шу сафар кечирар феврал - қадрдон,
ўзимни юмсаму очсам, март бўлса"...

Соҳиба:
Мени тушунади баҳор ҳам, қиш ҳам
 Аслида кўнгилда ўзга дард бўлса.
Ўнгидан келарди бу ёруғ туш ҳам,
 Кўзимни юмсаму очсам март бўлса...

Жаҳонгир:
Бойчечак - суюнчи, тутай қўш қўллаб,
Ного
ҳ кипригингга зарра гард қўнса.
Қуёшли юртимнинг саломин йўллаб
ўзимни юмсаму очсам, март бўлса"

Соҳиба:
Юртимнинг чечаги, шамси соғинчим
Ҳавосидан кўнглим кемтиги тўлса…
Февралдай охирлаб борар илинжим -
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса!

Феруза:
Қуёшнинг нурлари аллалаб аста, 
Нафис ғунчаларнинг чиройин очса.
Қалбларга азалий меҳр пайваста,
"
Кузимни юмсаму очсам, март бўлса"

Аҳмад:
Ҳар ёнда чечаклар анвойи гуллар
Ифори кўнгилни қитиқлаб турса.
Ҳаммамиз соғиндик, соғинди диллар,
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса!"

Отабек:
Наҳот, сизлар учун фасллар фарқли?!
Қанийди,  қиш севган битта мард бўлса.
Қўшилиб йиғлардим агар, мабодо
“Кўзимни юмсаму очсам март бўлса...”

Жамшид: 
Март сенга неларни беради эркам, 
Наҳотки ваъдалар шунча кўп бўлса?! 
Февралим йиғлайди куйдириб қалбим 
“Кўзимни юмсаму очсам март бўлса...”

Мушоира иштирокчилари: Жаҳонгир Шарофбоев, Шерзод Абдусаматов, Феруза Қурбонова, Аҳмад Юсупов, Отабек Жўраходжаев, Жамшид Ахмеджанов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий