Кўзимни юмсаму, очсам март бўлса...
Соҳиба:
Қиш бўйи дилимнинг ғуборин
ювдим,
Ҳаққа етолмайди зарра гард бўлса.
Баҳорни шунчалар интиқиб
кутдим
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса…
Шерзод:
Умр, ҳар сониянг асли бебаҳо,
Бироқ кўникаман, бу қисмат бўлса!
Ранжимасми айтинг, февралнинг ярми:
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"?...
Шерзод:
Умр, ҳар сониянг асли бебаҳо,
Бироқ кўникаман, бу қисмат бўлса!
Ранжимасми айтинг, февралнинг ярми:
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"?...
