Яна ҳам аниқроғи: қаранг, товуқлар нега жанубга қараб учаяпти?
СЎЗ... ЙЎҒ-Е,
БИТИКБОШИ:
Уйғониш ҳам икки хил бўлади: баъзилар яхши гапга
дарров кўз очади, баъзиларни уйғотиш
учун яхшигина тепки керак. Сиз қайси тоифадасиз?
МУДДАО
Аслида мавзуни мухтасар қилиб туртки десам тўғрироқ
бўларди-ю, у унча-мунча одамни қимирлатиши қийин. Гоҳида одам бир жойда қотиб
қолса, турткидан кўра, тепки фойдалироқ.
Анчадан бери бора олмаётган жойингизга дўстингизми, душманингизми (аслида
душманнинг ўзи йўқ ҳаётда, ҳар бир инсон бизга дарс берувчи) яхшилаб бир тепса
борми, сапчиб учиб муддатидан олдин кўзлаган мақсадингизга етиб қоласиз.
