воскресенье, 16 февраля 2014 г.

ПОЙАФЗАЛНИНГ УНУТИЛГАН БОҒИЧИ

Энг катта хатоим ҳам, ютуғим ҳам шу бўлди

                 Ёки умумлаштирилган электрон кундалик

Сўзбоши (Пролог)
Кундалик ёзиш баҳона ўтган умримни сарҳисоб қилиб энг катта хатоимни топдим: мен ҳеч нарса сўрамаган эканман. Ҳаётимда ҳар бир воқеа ўз-ўзидан бўлавергани учун сўрашга эҳтиёжим ҳам бўлмаган экан...

Тақдири азал
Мен куч сўрадим ва Худо менга кучли бўлишим учун қийинчиликларни берди.
Мен донолик сўрадим ва Худо менга уларни ечишим учун муаммолар берди.
Мен тўкинлик сўрадим ва Худо менга ишлашим учун куч ва ақл берди.
Мен рағбат сўрадим ва Худо менга ғолиб бўлишим учун хатар берди.
Мен меҳр сўрадим ва Худо менга ёрдам беришим учун муаммоли инсонларни берди.
Мен фойда сўрадим ва Худо менга фойдали бўлиш имкониятини берди.
Мен истаган ҳеч нарсамни олмадим, менга керак бўлган ҳамма нарсага эришдим.
У Ли.

среда, 5 февраля 2014 г.

Бир сатр илҳомлари

Кўзимни юмсаму, очсам март бўлса...

Соҳиба:
Қиш бўйи дилимнинг ғуборин ювдим,
Ҳаққа етолмайди зарра гард бўлса.
Баҳорни шунчалар интиқиб кутдим
Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса…

Шерзод:
Умр, ҳар сониянг асли бебаҳо,
Бироқ кўникаман, бу қисмат бўлса!
Ранжимасми айтинг, февралнинг ярми:
"Кўзимни юмсаму очсам, март бўлса"?...


понедельник, 3 февраля 2014 г.

“Мен бошлаган қўшиқни қарғалар илиб кетди"

Ёки плигиатликнинг янги кўринишлари

Ёшлигимдан Юлдузнинг бир қўшиғини ўзимча ҳиргойи қилиб юрардим: “Мен бошлаган қўшиқни қарғалар илиб кетди...”. Фаришталар “омин” деб юборган эканми,  бир куни “Мой мир”га қўйган шеъримни “ўғирлашди”.
Ҳақнинг заррасиман, Ҳаввонинг насли
Сийланганим шу-да аёлман бекам.
Бахт шудир, иккала дунёда асли,
Пойимга жаннатни тўшаган Эгам!

Бу тўртлигимни Анвар исмли киши ўзгартириб, “Мир”да хотинига ўз номидан қуйидагича совға қилибди:
Ҳақнинг заррасисан, Ҳаввонинг насли
Сийланганинг шу-да аёлсан бекам.
Бахт шудир, иккала дунёда асли,
Пойингга жаннатни тўшаган Эгам!

Ажабландим. Яхшиям, “мен”ни “сен”га айлантириб чиқаётганда “Эганг!” деб юбормабди, деган фикр ўтди ҳаёлимдан...

пятница, 31 января 2014 г.

РУМИЙГА ҲАҚОРАТ

Ёки мени интуициям қаерларга бошлаяпти?!


Сўзбоши (ёки пролог):
Агар блог номини Ватандан узоқда юргани учун “Мусофирликда” деб қўйган, деб ўйлаган бўлсангиз, мени ҳеч қачон тушунмайсиз...


“Чин мусулмон ёмон нарсани гапирмайди, эшитмайди, кўрмайди ва ўйламайди”
 Шайх Муинуддин Чештий.

Бу иборани илк бор эшитгандаёқ, кўнглим “жиз” этди. Муаллифини, иқтибос келтирилган китобни излай бошладим. Шу китобдан ўзимга керак нарсани топишимни кўнглим сезганди...


четверг, 9 января 2014 г.

Русларнинг ўзбекча тўйи

Москваликларни лол қолдирди

“Нонингни еган чумчуқ
Қайтиб келар Маккадан, Тошкент!”
дейилади машҳур қўшиқларнинг бирида. Дарҳақиқат, ўзбекистонликлар нафақат она юртини, балки ўз урф-одатларини ҳам ҳеч қачон унутишмайди. Мақоламиз қаҳрамонларининг қалбида Ўзбекистон шу қадар чуқур жой олган экан-ки, рус миллатига мансуб бўлишларига қарамай, тўйларини ўзбекча ўтказишга қарор қилишди.

среда, 8 января 2014 г.

Соғинганман...

Онгимда бошланди кескин жараён:
Бедор хўжайралар танда бетиним
Саккиз минг соатки, қилар ғалаён
Сенсиз йиғлар уч юз қирқ куним.

Соғинганман... чўтлаб кетаман.

вторник, 7 января 2014 г.

Ўн олти йил ухлаган аёл

Ташхис: Летаргик уйқу. 
Британ олимларининг фикрига кўра, тахминан 4 фоиз инсонлар аслида ўлмас, шунчаки летаргик уйқуга кетар экан. Бу ҳолат кўпчилик учун абадий уйқуга айланиб қолаяпти. Неча йиллардан бери инсонларни ўйлантириб келаётган бу жумбоқни ечишга замонавий илм-фан ожиз. Хаттоки айрим давлатларда қабрдаги инсонни уйғонганини “эшитадиган” турли техник қурилмалар ихтиро қилинди. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, аксар ҳолларда қандай инсонлар летаргик уйқу қурбонларига айланиши маълум бўлди.
 Туркистонлик Назира Рустемова ҳам ана шундай ҳолатга дуч келди, аммо Аллоҳнинг иродаси билан яна ҳаётга қайтди... 
Айни пайтда Москвада яшаётган Назира Рустамова гарчи ҳеч қаерда ўқиб-ўрганмаган бўлса-да, ғаройиб суратлар чизади, инглиз тилида шеърлар ёзади, инсонларни ноанъанавий усуллар билан даволайди. У бу қобилиятларнинг барчасига 16 йиллик уйқудан кейин эга бўлган. Назира 4 ёшлигида уйқуга кетди ва кўзини очганида 20 ёшда эди. Энг қизиғи, у уйғонганида 4-5 ёшли қизалоқ кўринишида бўлган. Биз Назира Рустамованинг уйида меҳмонда бўлиб, бу феномен-аёл билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. 16 йил летаргик уйқуда бўлган аёл ўзининг ғайриоддий ҳаёти ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.