Ёки
плигиатликнинг янги кўринишлари
Ёшлигимдан
Юлдузнинг бир қўшиғини ўзимча ҳиргойи қилиб юрардим: “Мен бошлаган қўшиқни
қарғалар илиб кетди...”. Фаришталар “омин” деб юборган эканми, бир куни “Мой мир”га қўйган шеъримни “ўғирлашди”.
Ҳақнинг заррасиман, Ҳаввонинг насли
Сийланганим шу-да аёлман бекам.
Бахт
шудир, иккала дунёда асли,
Пойимга жаннатни тўшаган Эгам!
Бу тўртлигимни Анвар исмли киши
ўзгартириб, “Мир”да хотинига ўз номидан қуйидагича совға қилибди:
Ҳақнинг заррасисан, Ҳаввонинг насли
Сийланганинг шу-да аёлсан бекам.
Бахт шудир, иккала дунёда асли,
Пойингга жаннатни тўшаган Эгам!
Ажабландим.
Яхшиям, “мен”ни “сен”га айлантириб чиқаётганда “Эганг!” деб юбормабди, деган
фикр ўтди ҳаёлимдан...