четверг, 4 апреля 2013 г.

Ҳаввога ҳавасим келади


Бу ишқ ёндиради мени кун сайин,
Ахийр айроликда ўлмоғим тайин.
Ҳар кун юзларингиз силаган майин
Сабога
ҳавасим келади…
Оёғимни ерга боғлаган гумон,
Ҳижронларда ўтди бу умрим тамом.
Қўлингиз чўзасиз менмас, кўк томон
Самога
ҳавасим келади…
Қалбимни узатдим куйимга қўшиб,
Дарди тингланмаган девона-оши
қ.
Кўнглингиз овутган ўша бир
қўшиқ,
Навога
ҳавасим келади…
Ҳавасда яшашни ўзи ҳам бир бахт,
Ниятимга
қараб Ўзи берар нақд.
Сизга шундай зарур бўлсам
ҳамма вақт:
Ҳавога ҳавасим келади…
Тинчимни бузади ҳар турли хаёл,
Кўринмай кетсангиз олислаб хиёл
Рашкда
қоврилмаган ягона аёл -
Ҳаввога ҳавасим келади…

Комментариев нет:

Отправить комментарий