Ногоҳ дилга солиб қўйди чўғ,
Кутилмаган дилга яқин сўз.
Жоним, сизнинг баҳоингиз йук,
Сиз хеч кимга ўхшамагансиз!
Гоҳ тушунмай оласиз оғир
Ҳазилларга тўла
феълимни
Бир кун англаб
етарсиз ахир,
Ёмғирларда битган шеъримни...
Кўзим толди йўлингиз
пойлаб
Ҳузуримга қачон қайтасиз?!
Юрагимга меҳрингиз жойлаб
Шириним деб
ширин айтасиз…
Аламларим сел бўлиб оқди,
Ёғиб-ёғиб ёмғирдай тиндим.
Ҳижрон дилга оловлар ёқди,
Ёмғирнимас, Сизни соғиндим.
Изҳоримдек томчилаб толса,
Сиз орзиқиб тилаган ёмғир.
Кани эди мен бўлиб қолсам,
Юзингизни
силаган ёмғир.
Сизга томонга
тортиб боряпти
Синдиргим йук кўнглим майлини.
Истакларим ортиб
боряпти…
Тушингизга
кирсам майлими?
Комментариев нет:
Отправить комментарий