четверг, 4 апреля 2013 г.

Келса...


Йўлларингга кўзим тўшалди,
Бир ёш
қотди қароғларимда.
Айтилмаган орзум ушалди
Лек жавоб йўқ сўроғларимга.

Аросатнинг йўллари узун
Чай
қалади девона дилим.
Қаро тунлар бунчалар маҳзун,
Мен тун бўйи ба
ғримни тилдим.
Кутаяпман ҳануз йўл пойлаб,
Тўлдирмайин сабрим косасин.
Бардош бергум
ҳафтаю ойлаб
Кутаяпман дилнинг тозасин.
Тангрим, Унинг кўнглига солгин
Ҳажрида хўп куйганим билсин.
Йўлларини мен томон солгин,
Келса, менинг
қошимга келсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий