Бир неча
бўлакка бўлиниб кетдим:
Руҳ,
вужуд, тафаккур, яна нималар...
Ҳаммасин
ўз ҳақиқати бор,
Ҳар бирин
талаби мени нимталар.
Ўзим хам
билмайман, қайси онимда
Аршга бўй
чўзмоқда ташланган уруғ
Бир лаҳза
қўймасдан ҳоли жонимга
Аслида ғалаён
бошлаган шу Руҳ.
«Олиб чиққин,
- дейди, - мени Ўзига,
Нега кирдим йўқса,
сенинг ичингга.
Кўзинг
оч, қулоқ сол, қалбнинг сўзига,
Асли мен асосман қувват-кучингга!»
Вужуд дейди: «Турли ҳаёллардан қайт,
Содиқ
хизматкоринг, иссиқ уйингман.
Мен бўлмасам,
Инсон бўлармидинг айт,
Борингман, қиёфанг,
ранги-рўйингман.
Менга бер эътибор, меҳрингдан кўпроқ
Манзилга етмоғинг
бир шунга боғлиқ
Мени тоза қабул
қилсин бу тупроқ,
Элакдан ўтмоқчи бўлсанг нечоғлик…»
Қалбнинг
айтганига тафаккур кўнмас.
Йўлга
тушдим минг бўлакка айланиб .
Барисин муроса қилдирмок жўнмас,
Кўзим
юмдим дуоларга жойланиб.
Аслида мен битта эдим-ку ё, Раб!
Битта қил,
бир бўлиб Сенга кетаман.
Ҳамма
бўлакларни жонимга ўраб,
Барин жамлай олсам, Сенга етаман!
Комментариев нет:
Отправить комментарий