четверг, 4 апреля 2013 г.

Мусофирликда


Умр йўли узун, манзили олис
Шукрки, сафарда эмасмиз ёлғиз.
Қўлимиздан тутиб, ишониб холис,
Овуниб юрибмиз мусофирликда.
Ўрганиб ҳам қолдик асли фироққа,
Кўнгил тутмай
қўйди бизни сўроққа,
Топган бахтимизни я
қин-йироққа
Илиниб юрибмиз мусофирликда.

Дийдоринг қувнатар дилим ҳар сафар,
Яхшиям, йўлимда бўлдинг
ҳамсафар.
Салга кўринмасак излаб шом-са
ҳар
Бўлиниб юрибмиз мусофирликда.
Асли ҳаёт бошқа, хаёллар бошқа,
Му
ҳаббатга ташна, меҳрга ташна,
Бир юрт илинжида кўз тўлиб ёшг
а,
Со
ғиниб юрибмиз мусофирликда.
Бизларга ёр бўлар илоҳимиз деб,
Еру кўкни тутар бу о
ҳимиз деб,
Иш
қимиз энг гўзал гуноҳимиз деб,
Си
ғиниб юрибмиз мусофирликда…

Комментариев нет:

Отправить комментарий