четверг, 4 апреля 2013 г.

Қувват ҳақида


Ўзгаради кунда ўйларим,
Манзил сари шундай бораман.
Ту
ҳфа этиб сизга куйларим,
Зав
қингиздан қувват оламан.
Умр – баҳор, ҳаёт – бетакрор,
Яшаш
қадрин куйга соламан.
Ҳисларингиз уйғотиб минг бор,
Шав
қингиздан қувват оламан.
Севиламан, юракдан суйиб,
Бу оловда кунда ёнаман.
Яйраяпман иш
қингиз туйиб:
Ме
ҳрингиздан қувват оламан.
Гоҳ феълимдан кетасиз тўйиб,
Ҳануз гўё бебош боламан.
Жаҳлингизни чиқариб қўйиб,
За
ҳрингиздан қувват оламан.
Тутмоқ учун қўлларингизни,
Бир умрга сиз-ла
қоламан.
Туташ
қилган йўлларимизни
Дилингиздан
қувват оламан.
Дунёларни этсангиз ҳисоб,
Сизга яхши
ҳамроҳ бўламан.
Ниятимиз каби ёру
ғ, соф
Йўлингиздан
қувват оламан.
Шукр, Аллоҳ дил бериб қўйган,
Мен кўнглимга
қулоқ соламан.
Тушларимни яхшига йўйган
Сўзингиздан
қувват оламан.
Олис кетманг, мендан илтимос,
Айрили
қдан гоҳо толаман.
Ожизлигим – бандаларга хос:
Ўзингиздан
қувват оламан.
Ҳам иштиёқ, таянчдир қувват,
Қудрат борки, аланга-чўғмиз.
Менга аён этилган су
ҳбат:
Биз
қувватсиз аслида йўқмиз!
Билиб мени Сизга топширган:
Асли жуда нозик толаман…
Ҳар дам ёниб қалбим тоширган
Асл кучни
Ҳақдан оламан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий