четверг, 4 апреля 2013 г.

Мен Худодан сизни сўрадим


Ёнингизда тинчдир юрагим,
Ҳавотирлар топар ниҳоя.
Агар бўлса сизга керагим,
Ҳижронлардан қилинг ҳимоя.

Ҳар ҳаёлдан бузилар тинчим,
Рашкдан бўлар ангорим
ҳас ранг
Жоним, сиздан битта ўтинчим:
Гумонлардан сиз мени асранг.
Ошиқ қалбим дарёи-денгиз,
Мусаффо дил тортмасин хира.
Агар чиндан бўлса ме
ҳрингиз,
Шуб
ҳаларга йўл берманг сира.
Сиз-ла кўнглим топар халоват,
Ба
ғрингизда ухлай хотиржам.
Бир умрлик ро
ҳат фароғат,
Ором билан яшайлик, эркам.
Ёнингизда хотиржам қалбим,
Яшаш зав
қин кўрайлик баҳам.
Агар бўлса заррача
қадрим,
Ҳижронларга бергайсиз барҳам.
Умр ўтсин осуда-сокин,
Юраклар тинч,
қалбларимиз жим.
Сиз
ҳам олиб ташвишлардан тин
Бахтимизни
қўриқланг, жоним.
Келдим, сизни танлаб муқаррар
Бо
ғланяпман кун ўтган сари.
Бир кун шу иш
қ кунимга ярар,
Ўзингиздан кетказманг нари.
Айрилиқдан безди юрагим,
Билмо
қ учун дилга қўл солди.
Мен Худодан сизни сўрадим,
Энди фа
қат гап сизда қолди…

Комментариев нет:

Отправить комментарий