четверг, 4 апреля 2013 г.

Эркалаб юборди мени Худойим


Эркалаб юборди мени Худойим,
Нимани сўрасам накдини бериб.
Дуога қўл очсам қайтармай доим
Сийлаётир аёллик бахтини бериб.

Бахт-да бу, бошқача кандай атайман,
Аямай бергани менга тушум-да!
Ишорасин йўллаб менга атайдан,
Эртамни кўрсатиб турса тушимда.

Меҳрга кўмилдим, шунчалар Ё раб!
Ўзи қалбга солди  чексиз ғурурни
Беҳиштда яралиб, жаннатда яшаб,
Ҳавво хам туймаган бундай сурурни.

Ишқимдир қалбимни ёндирган оташ
Азал куни Хақдан туҳфа этилган.
Менинг ёзуғимга жаннатда яшаш,
Қисматимга мангу висол битилган.

Жаннатлар оёғим остида аммо,
Менинг эса сенинг пойингда жойим.
Соф умримга гувоҳ бўлсин ер-само,
Бари-чун Ўзингга шукр, Худойим!

Комментариев нет:

Отправить комментарий