четверг, 4 апреля 2013 г.

Аслида битта-ку бизнинг жонимиз


Умрнинг ярми туш, ярми ҳайратдир,
Шукримизни Борар Ерга айтамиз.
Яралган жойимиз асли жаннатдир,
Келинг, шу ватанга бирга қайтамиз!
Кўнгилда ёмон ўй бўлмайди асли
Ҳаёлдаги ёмон фикрлар – шайтон.
Ким кўрган инсону фаришта васлин
Келинг, одамзотни
қилайлик ҳайрон.
Қайтадан ёзилар аъмолимиз ҳам,
Ва
қт етди қалбларни тавоф қилишга.
Соф ўтсин иккала дунёимиз
ҳам,
Келинг, висолни
ҳам савоб қилишга.
Меҳрдир томирда жўшган қонимиз,
Ўзидан оламиз бу ру
ҳнинг кучин.
Аслида битта-ку бизнинг жонимиз…
Келинг, шу
ҳикматни уқмоқлик учун.
Булутлар айланиб қолди теграмда
Бир нафас тин олай, ёзилсин тугун.
Бирга бахтли эдик бо
ғи Эрамда,
Келинг, мен отландим шу йўлга бугун.
Бекиниб севишни жиним суймайди,
Туй
ғуларим очиқ-ошкора ҳар дам.
Чекиниб яшашга дилим
қўймайди,
Келинг, ташлаш учун олдинга
қадам
Бу кунлар узун туш: қизиқ, сеҳрли
Уй
ғонгач таъбирин бирга ечамиз.
Қалбларимиз ҳамон ишқли, меҳрли
Келинг, бу рўёдан бирга кечамиз…

Комментариев нет:

Отправить комментарий