четверг, 4 апреля 2013 г.

Ҳадичага тортдим шекилли


Атай кейин ясаганмикан,
Ҳисоб қилиб саралаш вақтин.
Ўзи бизга атаган экан
Аёл бўлиб яралиш бахтин.
Қадимдами, ҳамма замонда
Аёл малак,
ҳилқат аслида.
Ўхшаганман асли момомга
Ахир
қоним Ҳавво наслида.
Энди аврай олмайди илон,
Ру
ҳим нафсни ҳам банди этган.
Ватанидан ажралиш билан,
Дунё кезиш момомдан ўтган.
Аёл бўлиб яшаш завқлироқ,
Бизда имкон
ҳаммавақт бўлган.
Ҳаммамиздан Ҳавво бахтлироқ:
Яралганда ёри на
қд бўлган.
Шу он кўнглим қилди эътироз:
Балки ом
ад чопиш бошқача.
Ёрни орзу ўйларингга мос
Ўзи танлаб топиш бош
қача!
Ҳавво бирдан насиб Одамга,
Тушида кўрмаган, ният этмаган.
Мендек севиб ёниб, отамга
Ягонам деб шеърлар битмаган…
Ҳар гал инсни ясаганда Қўл,
Қилар экан яна мукаммал.
Иш
қ – Ўзига элтувчи бир Йўл,
Ме
ҳр – фарзга қилмоқлик амал.
Муҳаббатга умримни бердим,
Ҳаловатим бир Одам олди.
Ҳавво бу мен, мен Ҳавво дердим
Энди эса ўй босиб
қолди:
Кимга ширин ҳаёллармизу
Бизнинг севган Атомиз бош
қа.
Фариштадай аёллармизу
Қилган гуноҳ хатомиз бошқа.
Яралгандим Ҳаввога ўхшаб,
Иш
қда ундан ортдим шекилли.
Му
ҳаммадга эргашиб яшаб,
Ҳадичага тортдим шекилли…

Комментариев нет:

Отправить комментарий