четверг, 4 апреля 2013 г.

Танланганман


Танланганман...
Тангрим қўйиб бўлган асл баҳони.
Мен Унинг нафасидан жонланганман:
Қалбимда жойлашган Ҳақнинг макони.

Йўқолиб боряпман васлингни истаб
Сен бўлиб қоляпман, мен кетаяпман
Аршга чиқиб қолдим ўзимни излаб,
Кўнглимда Аллоҳни кашф этаяпман...

Илм кўзим очар, амал қалбимни,
Йўлбошчим дилдаги иймону ихлос.
Икки дунём учун бахт бўлар софлик, 
Ишқ эса  ўзимдан бўлганим халос.

Меҳридан куч олдим, ишқидан қувват,
Дилга фикр солди илҳом сингари
Эртанги кунимга тушлар ишорат,
Йўлларим очилар юрганим сари

Сайланганман...
Руҳимда Ўзидан зарра кўчи бор.
Азалдан мен қалбга айланганман,
Вужудимда ишқнинг буюк кучи бор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий