четверг, 4 апреля 2013 г.

Индамай севаман


Ноқулай вазият. Ортиқча севгим,
Юрагим
ҳадяси сиз учун малол.
Гарчи гуно
ҳлар ҳам эмасдир тенгим,
Аммо ишқ мен учун ҳалолдан ҳалол.
Индамай севаман. Қилмайман ҳам арз,
Лаб очсам бу иш
қмас, миннат бўлади.
Ме
ҳр-муҳаббатим ўзим учун фарз,
Индамай севганим суннат бўлади..

Асли билмай йўлим тўсади ғурур,
Қалбнинг очилгани айбмас, роз бўлар.
Ўчирмаса бу ўт ё
нганча турур,
Қанча суйсам сизни шунча оз бўлар.
Бир қадам ташлайман. Сизни кутаман,
Умид
ҳам, илинж ҳам ҳатто мубоҳмас.
Со
ғинчни қийнайман, ичга ютаман,
Бекитиб севиш
ҳам хато, гуноҳмас.
Дилдан меҳр тошар, кўзларимдан чўғ,
Ўзимни йи
ғидан тияман аранг.
Сиз
эса ҳали ҳам сезганингиз йўқ,
Билмо
қчи бўлсангиз… кўзимга қаранг!
Ҳижрон ҳар сония олади қасдин,
Ҳар куни интизор сизни йўқлайман.
Дийдорнинг умиди
қалбимга таскин,
Со
ғинчни бағримга босиб ухлайман.
Муҳаббат жон билан этилган ато,
Билмам,
қайга бошлар бу кўнгил майли.
Сизнинг
қалбингизга киришим хато,
Сиз менинг дилимга кирсангиз майли…
Кутаман. Бир куни йўллар туташар,
Ахир бораётган манзилимиз бир.
Кўнглим тў
қ, руҳимиз дунёлар ошар,
Алло
ҳ учраштирар бизни барибир!

Комментариев нет:

Отправить комментарий